Ўзбекистонда бир йил тўлмаган автомобил учун нотариал бож бекор қилинди

© Sputnik / Антон КурилкинАвтомобили на трассе
Автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев қарори билан йили тўлмаган автомобиллар бўйича ишончнома ва шартномаларни нотариал тасдиқлаганлик учун бож бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларга тегишли шартномаларни нотариал тасдиқлаганлик бўйича бож ундириш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.

Девушка ставит новые автомобильные номера - Sputnik Ўзбекистон
1 январдан автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорларга топширилди
"Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги" қарори билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб, бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундириш бўйича талаб бекор қилинди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида бож ундирилар эди.

Амалда расмий дилерлардан харид қилинганига уч йилгача бўлган автотранспорт воситаларини олди-сотди қилиш, алмаштириш, тортиқ қилиш бўйича шартномаларни тасдиқлаганлик учун бож миқдори ЭКОИҲнинг 10 баравари, чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун ЭКОИҲнинг 30 баравари, автомобиллардан фойдаланиш ва уларга эгалик ҳуқуқи учун ишончномани нотариал тасдиқлаш ота-оналар, турмуш ўртоғи ва унинг ота-онаси, болалар ва уларнинг турмуш ўртоқлари, ака-укалар, опа-сингиллар, неваралар ва жиянлар учун ЭКОИҲнинг 1 баравари, бошқа шахсларга фойдаланиш ҳуқуқини бериш — ЭКОИҲнинг 5 баравари, бошқа шахсларга эгалик ҳуқуқини бериш — ЭКОИҲнинг 10 баравари миқдоридани ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0