ИД сафига қўшилмоқчи бўлган МГУ талабаси ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди

© Пресс-служба Лефортовского суда Москвы / Медиабанкка ўтишМГУ талабаси Варвара Караулова Москванинг Лефортово туман судида
МГУ талабаси Варвара Караулова Москванинг Лефортово туман судида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун тергов Варвара Караулова “Ислом давлати” террорчи гуруҳига қўшилишда расман айбланди. Варвара икки адвокат хизматидан воз кечди.

 

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. МГУ талабаси, қидирув органлари фикрига кўра ИД террорчи гуруҳига қўшилишга ҳаракат қилган Александра Иванова (Варвара Караулова) ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

“У ўз абига тўлиқ иқрор бўлди”, — деб сўров протоколини ўқиди судя.

Бугун тергов Карауловага “Ислом давлати” террорчи гуруҳига қўшилишга ҳаракат қилганлиги учун расман айб қўйди. Шу билан бирга Караулова икки адвокат Александр Карабанов ва Алексей Носковлар хизматидан воз кечди. Айбланувчи унга Сергей Бадамшин ва Гаджи Алиевларнинг хизмати етарли эканлиги билан изоҳлади.  

Адвокат Карабановнинг сўзларига қараганда, унинг ҳимояси остида бўлган Карауловани кимдир қўрқитган.

“Ишончим комилки, ҳимоям остидаги (Караулова) нима қилаётганини ўзи ҳам билмайди. Унинг онгига маълум таъсир кўрсатилган”, — деди адвокат суд мажлисида. 

Унинг фикрига кўра фуқароларни вақтинча сақлаш изолияторида кимдир Карауловага тайзиқ ўтказмоқда. Лекин айбланувчининг ўзи буни тасдиқламади.

Оқибатда, судя икки адвокатни ушбу ишга қатнашишдан озод қилди.

“Ислом давлати” террорчилар ташкилотига қўшилмоқчи бўлган МГУ Фалсафа факултети талабаси Александра Иванованинг (Варвара Караулова) тарихи бизга яхши маълум. Россия ОАВларида ушбу воқеа катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Ислом дини ва араб тилини ўрганишга қизиққан, иккинчи курс талабаси, ота-онасидан яширин ҳолда чет элга чиқиш учун паспорт расмийлаштирган ва 27 майда Стамбулга учиб кетган. 4 июнда уни Туркия-Сурия чегарасидаги Килис шаҳрида, яна 14 Россия фуқароси билан бирга қўлга олишган ва Москвага қайтарилган эди.

Ватанига қайтгач Иванова (Караулова) академик таътилга чиққан ва жиноий жавобгарликка тортилган. Россия Қидирув қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин хабарига кўра, ўша пайтда Қидирув қўмитаси Иванова (Караулова)нинг ҳатти-ҳаракатида жиноий иш қўзғатишга сабаб топмаган.  

Бир неча ой давомида ушбу воқеа жимиб кетди, лекин 27 октябр куни Ивановлар оиласи адвокати Александр Карабанов Александра ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар берди. Ушбу ишнинг бошқа тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0