Париж, Франция. Архив сурат

Парижда содир бўлган терактда камида 153 киши қурбон бўлди

534
(Янгиланган 11:11 14.11.2015)
Франция пойтахтининг бир неча жойида содир бўлган отишма ва портлашлар оқибатида камида 153 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Парижда содир бўлган теракт қурбоглари сони ошди. Олдинроқ биз қурбонлар сони 30 киши, кейинроқ 60 киши деб хабар берган эдик. Охирги олинган маълумотларга қараганда, Франция пойтахтининг бир неча жойида содир бўлган отишма ва портлашлар оқибатида 153 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Париж ресторанларидан бирида нотаниш кишилар автоматдан отишма уюштириши оқибатида ўнга яқин киши қурбон бўлди.

Яна полиция Парижнинг "Батаклан" театрида ҳам 100 га яқин кишини гаровга олинганлигини хабар бермоқда. Ундан ташқари Париж шаҳар четида жойлашган Stade de France стадиони яқинида ҳам портлашлар юз берди. Айтишларига қараганда у ерда 2-3 та қўл гранатаси портлатилган.

Шу пайтда стадионда Франция – Германия ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтаётган эди ва ушбу учрашувни томоша қилишга Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Лоран Фабиус ва Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам келган эди.

Портлаш содир бўлганидан кейин хавфсизлик хизмати расмийларни тезкор равишда стадиондан эвакуация қилди.

534