МАН ва Шевроле автомобиллари тўқнашуви. Воқеа жойидан олинган сурат

Калуга вилоятида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

30
(Янгиланган 17:14 16.11.2015)
Баъзи интернет ОАВларида, Калуга вилоятида Chevrolet Lacetti автомобилининг MAN юк автомобили билан тўқнашувида, беш Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумот тарқатилди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Калуга вилоятида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари зарар кўрмади, Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Калуга Бошқармаси Sputnik мухбирига берган  хабарига асосан.

16 ноябр куни эрталаб М3 “Украина” автомобил йўлининг 274км да, Калуга вилоятининг Думчинск тумани ҳудудида, Chevrolet Lacetti ва MAN автомобиллари тўқнашуви ҳақида Калуга ФҲВ хабар берган эди.

Ушбу воқеадан кейин баъзи интернет ОАВларида ушбу ЙТ ҳодисасида беш Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлганлиги ҳақида янгилик тарқатилди.

Калуга вилояти ФҲВ матбуот хизматида, хабарига кўра, ушбу ЙТҲда уч Тожикистон фуқароси ва икки Эквадор фуқароси қурбон бўлганлигини айтишди.   

“2015 йил 16 ноябр соат 7:55 да Калуга вилояти оператив навбатчилик бошқарув марказига йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот келди. Унга кўра Калуга вилоятининг Дубчинск туманида, М3 “Украина” автомобил йўлининг 274км да икки транспорт воситаси тўқнашуви натижасида, Chevrolet Lacetti автомобилида бўлган беш киши қурбон бўлганлиги ҳақида маълумот берилган. Қурбонлар орасида уч Тожикистон фуқароси ва икки Эквадор фуқароси борлиги айтилган”, — деб хабар берди Sputnik   мухбирига Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Калуга Бошқармаси матбуот хизмати.  

Авария содир бўлган жойда ФҲВнинг Калуга вилояти бўлинмасидан ўт ўчирувчи ва қутқарувчи бўлинмалари, Давлат Автомобил назорати патрули ва Тез ёрдам бригадаси ишлашди. ЙТҲ оқибатларини бартараф қилиш учун жами 9 киши ва 3 техника хизматидан фойдаланилган.

Столкновение двух транспортных средств:МАН и Шевроле
Столкновение двух транспортных средств:"МАН" и "Шевроле"

 

30