Хитой полицияси. Архив сурат

Хитой полицияси Синцзянда 28 террорчини йўқ қилди

15
(Янгиланган 12:25 20.11.2015)
Хитой ҳуқуқни сақлаш органлари 56 кун давомида 28 террорчидан ташкил топган гуруҳни йўқ қилди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Хитой полицияси мамлакат шимолида, кўмир шахталаридан бирига ҳужум уюштирган, 28 террорчидан иборат радикал экстремист гуруҳни йўқ қилди, РИА Новости Sina ахборот портали маълумотига асосан.

Маълумотларга қараганда, 18 сентябр куни гуруҳ тоғли туманлардан бирида жойлашган кўмир шахталасига ҳужум қилган. Ушбу жиноят натижасида 11 киши қурбон бўлган ва 18 киши яраланган.

“Кўрилган тезкор чоралар натижасида, Синцзян вилоятида, чет элдан бошқарилаётган террорчи гуруҳ йўқ қилинди”, — деб хабар берди янгиликлар портали.

2008 йилдан бошлаб, террорчи гуруҳ аъзолари экстремистик мазмундаги видеофилмлар томоша қилишган ва диний экстремизм ғояларини қабул қилишган. Ундан ташқари жангарилар чет эллик экстремистик ташкилотлар вакилари билан кўп марта алоқага чиқишган. Чет эллик экстремистлар гуруҳ аъзоларидан “содиқлик қасамини” талаб қилишган.

 

15