Су-27 қирувчи самолёти қўнмоқда. Архив сурат

Су-27 АҚШнинг разведкачи самолётини чўчитиб юборди

208
(Янгиланган 15:44 30.01.2016)
Пентагон вакили айтишига қараганда, самолётлар орасидаги масофа шунчалик кам бўлган-ки, қирувчи самолётнинг реактив оқимидан АҚШ самолёти бошқарувни йўқотишига сал қолган.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти 25 январ куни Қора денгиз устида учаётган американинг разведкачи  самолётига яқинлашган, деди Пентагоннинг расмий вакили  Мишель Балданса, РИА Новости,  Fox News хабарига асосан.

Балданснинг сўзларига қараганда россиянинг қирувчи самолёти “непрофессионал ва хавфли тарзда ҳаракат қилган”.

“АҚШнинг RC-135U самолёти Қора денги устида, халқаро ҳудудда одатий парвоз амалга  ошираётган вақтда, россиянинг Су-27 самолёти непрофессионал ва хавфли тарзда унинг йўлини кесиб чиққан. Биз ушбу  ҳодиса тафсилотларини ўрганаяпмиз”, — деди АҚШ мудофаа вазирлиги вакили.

Washington Free Beacon нашри вакиллари хабарига кўра, Су-27 АҚШнинг радиоэлектрон разведка самолётига яқин учган кейин эса “хавфли вираж” қилиб бошқа томонга учиб кетган. Масофа шунчалик яқин бўлганки, қирувчи самолётнинг реактив оқими турткисидан (АҚШ самолёти – ред.) “бошқарувни йўқотган”. Нашрнинг фикрига кўра, ҳодиса Росссиянинг “ҳар қандай ҳудудидан” узоқда юз берган.

RC-135U - АҚШ разведкачи самолёти. Архив сурат
RC-135U - АҚШ разведкачи самолёти

RC-135U самолёти бу Boeing-707 нинг махсус тури бўлиб у бир неча хил разведка маълумотлари тўплашга мослаштирилган: фото маълумотлар, ядровий мониторинг, электрон ва радиолокацион шпионаж. Қуйида самолёт ташқи кўриниши ва ички кўриниши суратлари. Суратда самолёт ичида жойлашган радиоэлектрон разведка мутахассислари ўрни.

RC-135U АҚШ разведкачи самолёти
RC-135U АҚШ разведкачи самолёти

Эслатиб ўтамиз ушбу турдаги самолётлар бундан олдин ҳам бир неча бор Россия чегарасига жуда яқин келгиш ҳолатлари бўлган. Утган йилнинг 7 апрелида RC-135U самолёти Болтиқ денгизи устидан учиб ўтиб Россия чегарасига қараб йўл олган. Навбатчи Су-27 самолёти унга яқин келиб атрофидан бир неча марта айланиб учганидан кейин у парвоз йўналишини ўзгартирган эди. Ўшанда ҳам Пентагон вакиллари айнан шу иборани ишлатиб – “непрофессионал ва хавфли тарзда” яқинлашди дейишган эди.

Қизиғи шундаки, АҚШнинг энг замонавий разведка ускуналари билан жиҳозланган самолёти Россия чегарасига яқин масофада қандай мақсадда учган экан-а? Ҳойнаҳой, балиқлар ҳаётини кузатиш учун бўлмаса керак.

Ту-95 бомбардимончи самолётининг йўлини кесиб чиқиш
© Sputnik/ ВВС США
Ту-95 бомбардимончи самолётининг йўлини кесиб чиқиш
208