Ўт ўчирувчи. Архив сурат

“Халқаро почтамт” биносида ёнғин содир бўлди

36
(Янгиланган 11:11 05.02.2016)
Шимолий вокзал яқинида жойлашган Халқаро почтамт филиалида, 4 феврал тун соат 23:00 да ёнғин содир бўлди, қурбонлар ёки жароҳатланганлар йўқ.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Шимолий вокзал яқинида жойлашган Халқаро почтамт биносида филиалида содир бўлган ёнғин тун соат 23:00 да бошланиб бир соатдан ортиқ давом этган, деб хабар бермоқда uz24.uz ўт ўчириш хизмати хабарига асосаланиб.  

Халқаро почтамт” 24 соат давомида ишлаши туфайли, ёнғин содир бўлган пайтда у ерда ходимлар бўлган. Ёнғин оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлр бўлмаган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳодисанинг сабалари ўрганилмоқда.

 

36