Москва Жомеъ масжидида Қурбон байрам . Архив сурат

Москва мусулмонлари ўлдирилган қизалоқ оиласига ёрдам пули тўпламоқда

345
(Янгиланган 19:54 04.03.2016)
Москва Мусулмонлари бошқармаси жума намози вақтида, қотил-энага томонидан ўлдирилган қизалоқ хотирасига дуо қилишди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия Мусулмонлар бошқармаси Москва ҳудудида жойлашган масжидларда душанба куни ваҳшийларча ўлдирилган қизолоқ оиласига хайрия маблағи тўплаш ҳақида эълон қилди, ташкилот матбуот хизмати хабарига асосан.  

Россия Тергов қўмитаси хабарига хабарига кўра, Москвада душанба куни Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова, тўрт ёшли қизалоқни ўлдириб, уйга ўт қўйиб чиқиб кетган.

“Қурбон бўлган қизалоқ оиласига Москва масжидлари қавмлари томонидан тўпланган хайрия маблағи топширилади”, — дейилган хабарда.  

Хайрия тўплаш қурбон бўлган қизалоқ хотирасига дуо ўқилганидан кейин бошланди. Ушбу тадбир Россия мусулмонлари қўмитаси раиси шайх Равил Ғайниддин томонидан ташкил қилинган. Россия мусулмонлари қўмитаси жабрланган оилага таъзия билдирди.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, жиноят сабаблари ўрганилмоқда, Бобоқулованинг гиж-гижловчи шериклари бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. Шубҳа остига олинган кишиларнинг бири, бу уни ”эстремистик исломий ғояларга” ундаган охирги хуштори бўлиши мумкин.

Аёлнинг ғайриоддий хулқ-атвори унинг руҳий касаллигидан дарак бериши мумкин. Буни аниқлаш учун суд уни дарҳол асаб-руҳий текширувдан ўтказишни бошлади. Самарқанд руҳий касалликлар шифохонаси, аёлни бир неча йил давомида психиатр назорасти остидан бўлганлигини тасдиқлади.

345