Орловскдаги ЙТҲ

Орловскдаги автоҳалокатда икки ўзбекистонлик жароҳатланди

90
Автоҳалокат душанба куни эрталаб М-2 "Қрим" трассасида юз берган. Ford Transit микроавтобусининг Chevrolet Cruze автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна 7 киши жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Дастлабки маълумотларга кўра, Украинанинг беш нафар ва Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Орловск вилоятида содир бўлган Ford Transit микроавтобусининг Chevrolet Cruze автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида жароҳатланди, тулалик икки фуқаро эса ҳалок бўлди, деб хабар беради РИА Новости қутқарув хизматидаги манбасига таяниб.

"Жароҳатланганларнинг беш нафари Украина, икки нафари Ўзбекистон фуқаролари", — дейди агентликка суҳбатдош.

Унинг айтишича, тулалик икки фуқаро ҳалок бўлган.

Ўз навбатида ҳудудий ИИВ бошқармаси икки киши ҳалок бўлгани ва саккиз киши жароҳатланганини билдирмоқда. Маълумотга қараганда, Белгороддан Москва томон ҳаракатланаётган Chevrolet ҳайдовчиси қарама-қарши томондан келаётган Ford Transitнинг йўлига чиқиб кетган.

Тўқнашув оқибатида Chevrolet Cruze ҳайдовчиси ва унинг ёнида бўлган 1970 йилда туғилган аёл ҳалок бўлган. Микроавтобус ҳайдовчиси ва йўловчилари турли даражада тан жароҳати олишган.

 

90