Қўлга олиш

Саудия Арабистонида қатор терактларнинг олди олинди

74
Бутун мамлакат бўйлаб терактларни режалаштирган ИД террорчилик гуруҳининг учта бўлинмадан иборат тармоғи фош этилди.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Саудия Арабистони хавфсизлик хизматлари бутун мамлакат бўйлаб терактларни режалаштирган ИД террорчилик гуруҳининг учта бўлинмадан иборат тармоғини фош этди, деб хабар беради РИА Новости қироллик ИИВ вакили Мансур ат-Туркийга асосланиб.

"ИДга алоқадор учта бўлинма тўртта терактни амалга оширишни мўлжаллаган", — деди ат-Туркий.

Унинг айтишича, портлашлар, қотилликлар ва олимлар, ҳарбийлар ҳамда диний муассасаларга ҳужум қилишни режалаштирган 17 террорчи қўлга олинган бўлиб, улар орасида бир аёл ҳам бор.

"Ўн тўрт киши Саудия Арабистони, бир киши Миср, бир киши Яман ва яна бир киши Фаластин фуқароси", — деб қўшиб қўйди ат-Туркий.

74