Қирғизистон фуқароси ўзининг терактга алоқадорлигини рад этмоқда

© REUTERS / İsmail CoşkunИстанбулдаги теракт
Истанбулдаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ, ОАВларда Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган терактда Қирғизистон фуқароси гумонланаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Туркия ОАВлари маълумотларига кўра, Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган терактга даҳлдор бўлиши мумкин бўлган Қирғизистон фуқароси Яхъё Машрапов ўзининг бу ҳодисага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда, дея хабар қилди РИА Новости сешанба куни.

Илгарироқ, ОАВларда Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган терактда Қирғизистон фуқароси гумонланаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Ижтимоий тармоқларда гумондорга тегишли паспорт сурати ҳам пайдо бўлганди.

РИА Новости маълумотларига кўра, Машрапов 3 январ куни Туркиядан Бишкек аэропортига учиб келган ва шу вақтнинг ўзида мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) ходимлари томонидан сўроқ қилинган.

Истанбулдаги терактни амалга оширганликда гумонланаётган шахс - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Истанбулдаги терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинмоқда
Таъкидланишича, Машрапов 1 январ куни Бишкекдан Истанбулга савдо-сотиқ масалалари бўйича боргани, аммо қайтишда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни самолётдан олиб қолишгани ҳақида тушунтириш берган.

"Улар мени бир соат давомида сўроқ қилдилар. Шу боис, Бишкекка қараб учадиган самолёт бир соатга қолдирилди. Улар менга Янги йил кечасида рўй берган теракт юзасидан сўроқ қилишларини айтишди. Айтишларича, мен фотосуратдаги жиноятчига ўхшар эмишман. Сўроқ тугагач, мендан узр сўрашди ва самолётга чиқишимга рухсат беришди", — деб айтган Машрапов.

Машраповнинг сўзларига кўра, 31 декабр куни у Қирғизистонда бўлган ва шу боис, терактга алоқадорлиги ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Машрапов, шунингдек, унинг паспорти сурати интернет тармоғида қай тарзда тушиб қолганини билмаслигини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0