Дайвер ва акула ўртасидаги жанг, видеодан скриншот

Интернетда яшин тезлигида оммалашаётган видео

914
(Янгиланган 15:50 10.01.2017)
Дайвер ва акула ўртасидаги жанг, шунингдек, одамнинг йиртқич ҳамласидан қандай қилиб қутилгани тасодифан видеога туширилди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Денгиз йиртқичи — акуланинг инсонга қилган ҳамласи тасвирланган видео YouTube видеохостингида тобора оммалашмоқда. Ушбу ролик Liquid Vision никли фойдаланувчи томонидан юкланган, деб хабар қилмоқда Sputnik Молдова.

"Австралиядаги Шимолий Квисленд қирғоғига яқин жойда дайверга ҳужум уюштирилган. Ғаввос либосидаги эркак сувости ови билан шуғулланаётган эди. Шу пайт, кутилмаганда унга акула ҳамла қилди. Дайвер ҳимоялана бошлади ва қисқа фурсатда узун найзани акуланинг уни ютишга тайёр оғзига санчди. Натижада, дайвернинг ушбу ҳаракати унинг ҳаётини сақлаб қолди", — дейилади хабарда.

914
Теглар:
видео, акула, интернет