Актриса Ҳалима Ибрагимованинг хонадонига ҳужум қилишди

© instagramҲалима Ибрагимова
Ҳалима Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар кўчага ўрнатилган кузатув камераларига тушиб қолишган

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Бугун 23 январь тунда актриса Ҳалима Ибрагимовага ҳужум қилинди, деб ёзади "Қалампир" нашри. Хабарда айтилишича, бу ҳақда актриса ўзининг Instagramдаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.

"Хайрли кеч. Бугун, тахминан соат 00:03 атрофида нохуш воқеа содир бўлди. Менинг хонадонимда, шахсий машинамга кимдир зарар етказди. Тахминимча бу ишни икки киши амалга оширган. Улар кўчамга ўрнатилган кузатув камераларига тушиб қолишган. Бу ишни ким қилганини тахмин қилаяпман. Агар шу кўнгилсиз воқеа ҳақида хабардор бўлганлар бўлса, Direct'га ёзишингизни сўрардим. Маълумот учун пул мукофоти, суюнчи бор", деб ёзади актриса.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, актрисанинг уйига бир неча номаълум шахслар келиб, унинг хонадони ва машинасига қарата тош отишган. Натижада Ҳалима Ибрагимовага тегишли автомобилнинг ўнг томондаги ойналари синиб, чил-чил бўлган.

Ҳужум вақтида Ҳалима Ибрагимова уйда бўлганми ёки йўқ, номаълум. Энг муҳими, унинг ўзи саломат.

Актриса ушбу хабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштиргач, мухлисларининг аксарияти бу ишни уни таниган инсонларгина амалга ошириши мумкинлигини, вазиятга эътиборсиз бўлмасдан, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишни маслаҳат беришган.

Янгиликлар лентаси
0