Интернет ўйинларини ўйнаётган ўсмир

Бишкек ўқувчилари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари авж олди

303
(Янгиланган 14:04 01.02.2017)
Бишкекда бир ўсмир тонг маҳали бешинчи қаватдан ўзини ташлади. Бола интенет ўйин туфайли ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қирғизистон пойтахтидаги "Восток-5" микрорайонида яшовчи саккизинчи синф ўқувчиси бешинчи қаватдан ўзини ташлади, деб хабар берган Спутник Қирғизистон.

Гувоҳларининг сўзларига кўра, фожиа тонгги 4-5 оралиғида юз берган.

"Қўшнимнинг ўғли 30 январ куни 15 ёшга тўлган эди, у 8- синфда ўқирди. Нима сабабдан бундай қилган — ҳеч ким билмайди. Яхши оиладан, тарбияли, ширинсухан эди…", — дея ўз фикрларини билдирган Виктория исмли қўшни аёл.

Нашр мухбирлари уй подъездида ҳалок бўлган боланинг онасига дуч келишган.

Аёл куни кеча ўғли ва қизи билан Интернет ўйинлар хусусида гаплашганин айтган. Онанинг айтишича, ўғли интернет ўйинларни ўйнамаслигини айтиб, тезда ўз хонасига кириб кетган.

Ўсмирнинг хонасида чироқ ёниқ турганини биринчи бўлиб, унинг синглиси кўрган.

Она эрта уйғонгани сабабини сўрамоқчи бўлиб, ўғли хонасига бош суққанида, дераза очиқ турганига кўзи тушади.

Қўшни аёлнинг сўзларига кўра, боланинг хонасидан телефон топилган. Аммо уни ҳеч ким блокдан еча олмаган. Аппаратни милиция ходимлари олиб кетишган.

Сал олдин Қирғизистондаги кўплаб ўсмирлар ижтимоий тармоқларда #китларденгизи, #тинчуй, #менўйиндаман, #мени420дауйғот хэштеглари билан ўзаро бўлишаётганликлари хабар қилинган эди. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айнан шу хэштеглар ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари авж олишига сабаб бўлаётганига шубҳа қилишмаяпти. Интернет ўйинлари мазмуни шартлардан иборат бўлиб, уларнинг энг охиргиси — ўз жонига қасд қилиш ҳисобланади.

303