"Ўзгидромет" Қозоғистонни сув тошқинидан огоҳлантирди

© Sputnik / Юрий Кавер / Медиабанкка ўтишВесенний разлив реки
Весенний разлив реки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Қозоғистон вилояти томон улкан ҳажмдаги сув оқими ҳаракатланаётганлиги сабабли Шардара сув омборидаги сув сатҳининг кўтарилиш хавфи мавжуд

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. "Ўзгидромет" Қозоғистонни эҳтимолий сув тошқинларидан огоҳлантирди. Ташкилотнинг маълумот беришича, Жанубий Қозоғистон вилоятига қараб улкан ҳажмдаги сув оқими ҳаракатланаётганлиги қўшни республикадаги сув тошқини билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Қозоғистонда сув тошқини - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда сув тошқини: ортиқча сувлар Ўзбекистонга йўналтирилиши мумкин

"Яқин суткаларда Сирдарё дарёсидаги сув оқимининг ҳажми Чиноз постида секундига 1,5-1,6 минг кубометрга етади. Чирчиқнинг қуйи оқимида эса секундига 500-550 кубометргача етади. Шу сабабли дарё соҳилларига ёндош участка ва ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд", — дейилади ўзбекистонлик метеорологлар хабарида.

Ўз навбатида "Казгидромет" Сирдарё дарёсида сув ҳажмининг кўпайиши Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Шардара сув омборидаги сув сатҳининг кўтарилишига олиб келишини билдирди. Шу сабабли Жанубий Қозоғистон вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди.

Сешанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида қишлоқ хўжалиги вазири Асқар Мирзахметовнинг айтишича, Шардара сув омборида хавфли ҳолат юзага келса Ўзбекистон томони омбордаги ортиқча сувни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0