Последствия оползня в Узгене

Ўзганда 24 киши кўчки оқибатида тупроқ остида қолди

486
(Янгиланган 10:56 29.04.2017)
Ҳажми 1 миллион куб метр келадиган улкан тупроқ уюми 11та уйни босиб қолган

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўзган туманида кўчки оқибатида 24 киши тупроқ остида қолди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бугун эрталаб ҳажми 1 миллион куб метр келадиган улкан тупроқ уюми 11та уйни босиб қолган. Маълумотларга қараганда, 4та уйда ҳеч ким яшамайди.

Юз кишидан иборат қутқарув гуруҳини ФВВ раҳбари Кубатбек Боронов бошқармоқда.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев кўчки оқибатларини бартараф қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳақида ҳукуматга топшириқ берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

486