Акмаль Абдурахманов

Тошкентда яна бир коллеж талабаси муштлашувдан кейин вафот этди

1227
(Янгиланган 19:30 01.07.2017)
ИИББ хабарига кўра, ушбу иш юзасидан Жиноят кодексининг 104 - инсон ўлимга олиб келган, қасддан оғир тан жароҳати еткизиш моддасига биноан, жиноий иш қўзғатилган.

 

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik.  Тошкентнинг Юнусобод тумани, Қошғар массиви (Ц-4)  1- юридик коллежи битирувчиси Акмал Абдурахмонов, дастлабки хабарларга кўра,  курсдошлари томонидан калтакланганидан кейин вафот этди, деб хабар қилмоқда Gazeta.uz  нашри.

Нашр хабарига кўра, талабанинг вафоти ҳақидаги маълумот Facebook ижтимоий тармоғида пайдо бўлган.

Воқеа гувоҳлари айтишига қараганда, муштлашаётган талабаларни дарҳол ажратиб қўйишган. Тез ёрдам машинаси ва ички ишлар ходимлари тезда етиб келишганига қарамасдан, ёш йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексининг 104 — инсон ўлимга олиб келган, қасддан оғир тан жароҳати еткизиш, банди бщйича жиноий иш қўзғатилган.

“Юнусобод тумани тезкор-қидирув гуруҳи ушбу иш юзасидан текширув ўтказмоқда. Тергов манфаатлари йўлида, ҳамда гувоҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, гумон қилинаётган шахсларнинг исми ва сони ҳозирча эълон қилинмайди” – дейишган  ИИББ вакиллари Gazeta.uz нашрига.

Facebookда Акмалнинг курсдошлари уни кўнгилчан, қувноқ  ва фаол йигит эди деб таърифлашмоқда. “Итларни жуд яхши кўрарди, айниқса “Питбул” зотли итларни.  Ёш болаларни ҳам яхши кўрар эди, болалар ҳам уни яхши кўришарди… Дўстлари учун кўкси қалқон эди, оғир дамда ҳеч қачон қочиб кетмасди. Бувиларга ёрдам берарди ва уларниг яхши кўрган боласи эди. Спорт билан шуғулланарди. Бўйи баланд, спортчи йигит эди. Ота-онаси у билан фахрланарди”.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин шунга ўхшаш қайғули ҳолат Боровский номли Тошкент Тиббиёт коллежида содир бўлган эди. У ерда Жасурбек Иброҳимов номли талаба коллеж талабалари томонидан дўппосланиши оқибатида олган жароҳатларидан вафот этган эди.

 

1227