В Сырдарье обнаружили кукурузу в виде кисти руки

Сирдарёда одам қўли шаклидаги маккажўхори сўтаси топилди

612
У айнан одам қўли шаклида бўлиб, бешта бармоқсимон сўта учлари яққол кўриниб туради

TOШКЕНТ, 19 август — Sputnik. Сирдарё вилоятида ҳосил йиғиш пайтида шакли инсон қўлига ўхшаб кетадиган маккажўхори сўтаси топилди, деб хабар берилди ҳокимият сайтида.

Хабарда айтилишича, у  айнан одам қўли шаклида бўлиб, бешта бармоқсимон сўта учлари яққол кўриниб туради. Ҳатто одамнинг кафтидаги  чизиқлар ҳам чизиб  қўйилгандек.

Вилоят ўлкашунослик музейи директори Зокир Холдоров у музейдаги табиатга тегишли экспонатлар қаторидан жой олишини айтди.

612