Тожикистон ва Афғонистон чегарасида икки нафар "наркобарон" йўқ қилинди

© WAKIL KOHSAR / AFPАфғонистон
Афғонистон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожик-афғон чегарасида Тожикистон куч тузилмалари вакиллари ва Афғонистон фуқароси бўлган контрабандистлар ўртасида отишма юз берди

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. ИИВ, Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси ва чегарачилар томонидан ўтказилган махсус операция натижасида Тожикистон жанубида наркотик контрабандаси билан шуғулланувчи икки шахс йўқ қилинди, бири қўлга олинди, 114 килограмм наркотик олиб қўйилди, деб хабар қилди РИА Новости нашрига Тожикистон ИИВ матбуот-хизмати Умаржон Эмомали.

Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Дўстлик кўприги - Sputnik Ўзбекистон
Афғон наркокурьери сал кам 60 килограмм кўкнор билан Амударёдан сузиб ўтди
"Якшанбага ўтар кечаси Хамадони туманига яқин Панжоб чегара постида, Тожикистон ва Афғонистон чегарасида куч тузилмалари  наркотик контрабандасининг олдини олишди. Тожикистон куч тузилмалари вакиллари ва Афғонистон фуқароси бўлган контрабандистлар ўртасида отишма юз берди", — деган котиб.

Эмомалининг айтишича, жанговар тўқнашув оқибатида икки нафар контрабандист йўқ қилинган, қолганлари қидирилмоқда.

"Афғон наркотик контрабандистларининг ҳамтовоғи деб тахмин қилинаётган Тожикистон фуқароси, муқаддам судланган, Хамадон туманида яшовчи 35 яшар Алишер Ниёзов қўлга олинди", — деб хабар қилди ИИВ матбуот-котиби.

Эмомалининг хабарига кўра, махсус операция натижасида 114 кг наркотик модда, жумладан 83 кг гашиш, 21,2 кг опий ва 9 кг каннабис моддалари олиб қўйилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0