"Ўзбеккино" миллий агентлиги Барамиков оиласига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишТеракт, гвоздики
Теракт, гвоздики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Моҳир мусиқачи, бастакор куни кеча эрталаб тонг саҳар 6да узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этди

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. 14 ноябр куни Ўзбекистон кино арбоблар ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли композитор, овоз режиссёри Владимир Валентинович Барамиков узоқ вақт хасталикдан сўнг 68 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Владимир Барамыков - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "Садо" гуруҳи асосчиси Владимир Барамыков вафот этди
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Кино арбоблар уюшмаси Владимир Барамиковнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда.

Бу ҳақда агентликнинг расмий сайтида келтирилган.

Моҳир мусиқачи, композитор, овоз режиссёри, продюсер Владимир Валентинович Барамиков 1949 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. "САДО" ва "НАВО" ансамбллари асосчиси. Владимир Барамиков 150 дан зиёд ҳужжатли ва бадиий филмлар учун ёзилган оригинал мусиқа ва қўшиқлар муаллифи.

Янгиликлар лентаси
0