Чегарачилар йирик миқдорда кўкнори олиб кирилишининг олдини олишди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда Жиззах вилояти МХХ томонидан қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан йирик миқдорда кўкнор гиёҳванд моддасини олиб киришга уринишни фош этишди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига МХХ давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили маълум қилди.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрланган бангихона аниқланди

Жиззах вилояти Бахмал тумани тоғли ҳудудида 5,8 кило кўкнори гиёҳванд моддасини олиб киришга ҳаракат қилишган.

"Гиёҳванд моддаларни Сўғд вилояти Панжикент туманида истиқомат қилувчи Тожикистон фуқаролари 1976 йилда туғилган Акмалжон Гулмуродов ва 1990 йилда туғилган Оловуддин Ибодуллаев томонидан олиб кирилган", — деб таъкидланди МХХ ДЧҲҚҚ вакили.

Унинг сўзларига кўра, наркосавдогарлар гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида республикага олиб киришган.

Айни пайтда Жиззах вилояти МХХ томонидан қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0