1000 доллар эвазига ҳужжат тўғриламоқчи бўлган фирибгар ушланди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ходим ҳеч кандай тўлов тўланмайдиган кадастр хизматлари учун ундан 1000 АҚШ доллари сўрайди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ер майдони кадастр ҳужжатларини пора эвазига "тўғрилашга" ваъда берган ходим жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқ" газетаси хабар қилди.

Работа за компьютером. Клавиатура - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда жиноий ишларни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилган

Хабарда айтилишича, Элликқалъа туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси бўлиб ишлаган Х.Сапаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳудуддаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари Ж.Ибадуллаевга унинг ер майдони кадастр ҳужжатларини "тўғрилашга" ёрдам беришини айтади.

Ходим ҳеч кандай тўлов тўланмайдиган кадастр хизматлари учун ундан 1000 АҚШ доллари сўрайди.

Аввалига фермерлик ҳаракатини кенгайтириш, яъни қўшимча паррандачилик билан шуғулланиш мақсадида 6 гектар ер майдонига эга бўлиш иштиёқидаги фермерга бу ваъдалар маъқул тушади ва у айтилган миқдордаги пулни беришга рози бўлади.

Бироқ, орадан кунлар ўтиб, Ж.Ибадуллаев бу ҳаракатларнинг "маъно"сини тушунади ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади.

Унинг мурожаати юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Х.Сапаров Ж.Ибадуллаевдан фирибгарлик йўли билан талаб қилинган пулнинг 800 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди ва суднинг ҳукмига биноан жиноий жазога тортилди.

Янгиликлар лентаси
0