Шўрва ўзбек миллий таоми

621
(Янгиланган 11:47 20.11.2015)
Шўрва – пиширишда осон, бамаза ва тўйимли ўзбек таоми
Шўрва - Амир Темурнинг энг яхши кўрган таоми

Шўрва энг кенг тарқалган ўзбек таомларидан бири. Оммавийлиги бўйича паловдан кейин иккинчи ўринда туради десак адашмаймиз. Ошдан фарқли равишда, шўрва пиширишни ўрганиш жуда осон.

Бизнинг фикримизга кўра, шўрва пиширишнинг асосий “сирлари” бу: суякли гўшт ишлатиш ва қозонни узоқ вақт давомида паст оловда қайнатиш.

Бошқа овқатларга нисбатан шўрва нисбатан арзонга тушади. Чунки уни таёрлаш учун камроқ ва арзонроқ маҳсулотлар талаб қилинади: суякли гўшт, пиёз, сабзи ва картошка ёрдамида энг оддий шўрва пишириш мумкин. 

Арзон ва таёрлашда осон бўлишига қарамасдан, шўрва жуда бамаза ва тўйимли овқат. Тўйиб шўрва еган одам кун узун овқат емасдан юриши мумкин.

Юқоридаги инфографикамизда, Sputnik одатига кўра, шўрва пиширишнинг кўргазмали рецептини  келтирамиз. Сиз ҳали шўрва пиширишни билмасангиз, унга қараб осонгина ўрганиб олишингиз мумкин. 

621