Йўл қоидаси - умр ва ҳамён фойдаси! 1 мартдан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар

1483
(Янгиланган 15:30 01.02.2016)
Роппа-роса бир ойдан кейин 2016 йил 1 мартдан бошлаб кучга кирадиган ЙҲХ қоидаларидаги асосий ўзгаришлар ҳақида.
ЙҲХ қоидаларига киритилган ўзгаришлар
© Sputnik/

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб ЙҲҚнинг янги талқини кучга киради. Унга 15та асосий ўзгаришлар киритилган.

Янги ЙҲҚга биноан бундан буён йўл ҳаракати қоидалари нафақат транспорт воситалари ҳайдовчилари балки йўловчилар ва пиёдаларнинг ҳам мажбуриятлари белгиланган. Янги ЙҲҚ замоннинг долзарб талаблари, техника тараққиётини ва ушбу соҳада дунё тажрибасини ҳисобга олган.

Бундан буён ҳайдовчилар транспорт воситасида тиббий аптечка ва тўхтов белгисидан ташқари нур қайтарувчи нимча ҳам бўлиши керак. Ушбу нимчани ҳайдовчи қоронғу пайтда транспорт воситасини йўл четида тўхтатиб таъмирлаш вақтида кийиши шарт.

Пиёдалар учун эса, йўл ёқасида ҳиракатланганда, пиёдалар ўтиш жойидан юрганда телефон, планшетдан фойдаланиш, китоб ўқиш ва бошқа диққатни тортувчи бошқа нарсалардан фойдаланиш таъқиқланади. 

ЙҲҚга киритилган барча ўзгаришлар билан инфографикамизда батафсил танишинг. Рус тилидаги нақли бу ерда.

1483