Ташқи Меҳнат миграция агентлиги делегацияси Краснодар ва Ростов-на-Дону шаҳарларида бўлишди

© Пресс-служба Агентства по вопросам внешней трудовой миграции Краснодарского краяУзбекская делегация в составе ответственных работников Агентства по вопросам внешней трудовой миграции при Министерстве труда Республики Узбекистан и дипломатов Посольства Республики Узбекистан в Краснодарском крае
Узбекская делегация в составе ответственных работников Агентства по вопросам внешней трудовой миграции при Министерстве труда Республики Узбекистан и дипломатов Посольства Республики Узбекистан  в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия орасида имзоланган Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида ташкилий равишда ишга ёллаш ҳақидаги шартномани амалга ошириш давом этмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида ташкилий равишда ишга ёллаш ҳақидаги Ўзбекистон ва Россия орасида имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Ўзбекистон элчихонаси дипломатларидан иборат делегация Краснодар ва Ростов-на-Дону шаҳарларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Краснодар ўлкасининг губернатори ўринбосари Алтухов билан учрашишди. Учрашувда, шунингдек, губернатор маслаҳатчиси, ИИБ бўлими вакили, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи ва аҳолини меҳнат билан таъминлаш бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

 

© Пресс-служба Агентства по вопросам внешней трудовой миграции Краснодарского краяКўп функцияли миграция маркази
Многофункциональный миграционный центр в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Кўп функцияли миграция маркази

 

Учрашувда Краснодар ўлкасидаги Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг бугунги ҳолати, келажакда ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Ундан ташқари Краснодарда жойлашган “Карьера” давлат кадрлар агентлиги директори билан ҳам учрашув ўтказилди.

Делегация, шунингдек, Краснодарда жойлашган янги қурилган “Кўп функцияли миграция марказига ҳам ташриф буюрди.

Мэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра - Sputnik Ўзбекистон
Москва Миграция маркази: Меҳнат мигрантлари қонуний ишлашни хоҳлайди

Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси ташрифи Ростов-на-Дону ўлкасига давом эттирилди. Ростов-на-Дону шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ростов вилоятининг қурилиш, қишлоқ хўжалик  соҳасида ишлаётган  йирик корхоналари, кадрлар агентликлари ва суғурта компаниялари билан учрашувлар ўтказилди.  

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистонда меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсати тартибга солинаётганидан мамнун эканликларини ва Ўзбекистон билан ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиршди.  

Делегация шунингдек чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриладиган марказга ташриф буюришди ҳамда ИИБнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари билан учрашишди.

Ўзбекистон Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги ўз фаолиятида меҳнат мигрантлари таклиф қилинаётган ҳудуддаги эҳтиёж, керакли мутахассислар ва тўланадиган маош асосида Ўзбекистон ҳудудида номзодлар танлаб олади.Шунингдек, Россияга ишга келаётган мигрантларни санитар-гигиеник нормаларга жавоб берадиган турар жой билан таъминлаш, иш жойида техника хавфсизлиги, тиббий ёрдам ва бошқа кафолатлар билан таъминланишига катта эътибор беради.

Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги хабарига асосан.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0