Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф этилмоқда

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ойлик маош - Аичи префектурасида соатига 845 иен (7,65$), Оита префектурасида соатига 715 иен (6,47$) эканлиги билдирилган

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Япониянинг Аичи ва Оита префектураларида ишлашга таклиф этмоқда. Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида берилмоқда.

Работа в цехе швейной фабрики - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Москва вилоятига ишга таклиф этмоқда

Эълонга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Уно корпоорацияси гул ва сабзавотлар етиштириш бўйича ишчиларни Японияга таклиф этади.

Ишга фақат 20-28 ёшли хотин-қизлар қабул қилинади.

Ойлик маош — Аичи префектурасида соатига 845 иен (7,65$), Оита префектурасида соатига 715 иен (6,47$).

Иш тартиби:

А. Кунига 8 соат иш, ҳафтада 2 кун дам.

В. Кунига 7,5 соат иш, ҳафтада 1 кун дам.

С. Иш вақтидан ортиқча ишлаганлиги учун соатига ойлик маошнинг 1,25 фоизи миқдорида устама тўланади.

Ишлаш шароитлари: Қабул қилувчи компания мустақил фермер бўлиб, ишловчилар учун Япония ҳукумати қоидаларига мувофиқ келувчи миллий тиббий суғурта бўлиши даркор.

Мавсум пайтида (баҳор, ёз) иш эрта бошланади. Шартнома ишга ёллангандан сўнг 3 йил амал қилади.

Хонадон ижараси, сув, электр ва озиқ-овқат харажатлари ишга ёлланувчи томонидан қопланади. Умумий харажатлар ойига 40 минг иенни ташкил этади.

Мазкур йўналиш бўйича ишлаш истагида бўлганлардан 214-51-87 ёки 214-47-29 телефон рақамларига ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиш сўралган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0