Новосибирск бозорларидаги сотувчиларнинг 60 фоиздан ортиғи ўзбекистонликлар экан

© FacebookДелегация Узбекистана в Новосибирском рынке
Делегация Узбекистана в Новосибирском рынке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаш раиси бошчилигидаги 21 кишилик Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясига сафари давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Новосибирск вилоятидаги бозорларда бўлган Ўзбекистон делегациясининг кузатишлари ва ўрганишлари давомида ҳудуддаги бозорларда савдо қилаётган савдогарларнинг 60 фоиздан ортиғини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этиши маълум бўлди.

Асосан Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари ёшларидан иборат савдогарлар билан Ёшлар Иттифоқи етакчиси мулоқот қилди. Уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Делегация Союза молодежи Узбекистана прибыла в Новосибирск - Sputnik Ўзбекистон
Новосибирскдаги ўзбекистонлик ёшларга муносиб меҳнат шароити яратиб берилади

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаш раиси бошчилигидаги 21 кишилик Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясига сафари бошланди.

Делегация Новосибирск вилоятида бўлиб, ҳудудда яшаётган ўзбекистонлик ёшларнинг иш жойлари, яшаш шароитлари билан танишди. Новосибирск вилояти губернатори, ҳукумат вакиллари, ёшлар ташкилоти раҳбарлари, иқтисодиёт соҳаси бўйича масъул ходимлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Бугунги кунда вилоятда истиқомат қилаётган ёшларнинг муаммолари ўртага ташланди. Уларга муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш бўйича икки томонлама келишув белгиланди.

Сафар 9 ноябрга қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0