Янги қонун лойиҳаси: Россияга визасиз тартибда келган фуқароларнинг бармоқ излари олинади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЭкспертно-криминалистический центр ГУ МВД России по Москве
Экспертно-криминалистический центр ГУ МВД России по Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу тартиб МДҲ фуқароларига таалуқли бўлиб, улар турар жойларида вақтинча рўйхатдан ўтиш вақтида расмга туширилиб дактилоскопия қилинади.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россия Ички Ишлар вазирлиги визасиз тартибда келган чет эл фуқаролари учун мажбурий расмга тушиш ва дактилоскопия (бармоқ излари олиш) жараёнидан ўтказишни режалаштирмоқда, деди Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев.

"Ушбу қонун лойиҳаси Россияга визасиз тартибда келган МДҲ фуқароларига таалуқли. Улар келганидан 30 кун ўтиб, ИИБ ҳудудий органига ўзлари турган жой ҳақида билдириш қоғози беришлари керак бўлади. Ана шундай қоғоз бериш вақтида улар суратга тушиш ва дактилоскопиядан ўтиши шарт бўлади", — деди Колокольцев.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси айни дамда ИИВ ички мослаштирув жараёнидан ўтмоқда.

Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Демографлар: ўзбекистонликларнинг Россияга келиши камайди

Шу билан бир вақтда, Колокольцев айтишига қарганда, мамлакатга кириб келаётган барча хорижий фуқароларни дактилоскопия қилиш — бюджетдан етарли маблағ ажратилганидан кейин амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, РАНХиГС хабарига кўра, 2017 йилда Россияга келувчи мигрантлар сони охирги 7 йил ичида энг паст кўрсаткичларни намойиш қилмоқда. Жумладан Россияга келаётган ўзбекистонликлар сони ҳам камайган.

Янгиликлар лентаси
0