Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Мирзабек Холмедов Президентга шифо тилаб дуо қилди

1812
(Янгиланган 13:56 01.09.2016)
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик машҳур санъаткорлар, спортчилар ҳам Президентни қўллаб-қувватлаб ўз дил изҳорларини баён этишди.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг шифохонага тушиб қолиши бутун ўзбек халқини ташвишга, ҳаяжонга солди десак муболаға бўлмаса керак.

Президентнинг бетоблиги ҳақида хабар эълон қилинганиданоқ Юртбошимизнинг тезроқ тузалиб кетишини тилаб кўплаб фуқаролар ўз мактубларини, тилакларини ижтимоий тармоқларда чоп этишди, ана шундай тилаклар битилган мактубларни  Sputnik Ўзбекистон таҳририятига ҳам йўллашди.

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик машҳур санъаткорлар, спортчилар ҳам Президентни қўллаб-қувватлаб ўз дил изҳорларини баён этишди.

Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева отасини қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорлигини билдирди.

Бугун интернетда ўзбекистонлик таниқли санъаткор, актёр ва қизиқчи Мирзабек Холмедовнинг Президент Ислом Каримовга шифо тилаб сўраган дуоси тасвирланган видео тарқалди. Ушбу видеони қуйида кўришингиз мумкин.

1812
Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)