Пекиндаги ШҲТ хартияси зали

Президент сайловини кузатишга ШҲТ вакиллари таклиф қилинди

28
(Янгиланган 13:58 19.09.2016)
Марказий сайлов комиссияси бунгача МДҲ, ЕХҲТ каби қатор халқаро ташкилотлар вакилларини сайловларни кузатишга таклиф этди.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Марказий Сайлов комиссияси (МСК) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) вакилларини Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун расмий таклифнома юборди, деб хабар қилди nuz.uz.

ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. 2015 йилда Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш жараёни бошланган. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этди. Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шавкат Мирзиёев тайинланди.

Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов хабарига кўра Ўзбекистон президенти сайлови 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти сайловига халқаро кузатувчиларни таклиф қилиш 23 ноябргача давом этади.

Марказий сайлов комиссияси бунгача МДҲ, ЕХҲТ каби қатор халқаро ташкилотлар вакилларини сайловларни кузатишга таклиф этди.  

28
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)