Ислом Каримовни хотирлаш маросими 16 сентябрь

Москвада Ислом Каримовни хотирлаш маросими ўтказилди

598
(Янгиланган 14:55 24.09.2016)
Хотирлаш маросими Ўзбеклар, ўзбекистонликларнинг Бутунроссия Конгресси томонидан ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Москвада Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб ташриф буюрганлар эътиборига замонамизнинг буюк давлат арбоби Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм ҳавола этилди.

Сўнгра Россия президенти ҳузуридаги халқаро муносабатлар бўйича кенгаш эксперти И.Худойбердиев Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берди ҳамда унинг мустақил Ўзбекистон тараққиёти, мамлакатда ва Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистон-Россия муносабатларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишларини эътироф этди.

Шундан сўнг Москвадаги “Ислом маркази” маҳаллий диний ташкилоти раҳбари Ренат Аляутдинов Қуръон тиловат қилди.

Ислом Каримовни хотирлаш маросими 16 сентябрь
Д. Аскаров
Ислом Каримовни хотирлаш маросими 16 сентябрь

Хотирлаш маросимида иштирок этган Муса Жалил номидаги “Хотира ҳурмати” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш фонди раиси Гаяр Шабанов, Орловск вилояти жамоатчилик палатасининг маданият ишлари бўйича комиссияси раиси Александра Семенова, “Росатом” бошқармаларидан бирининг хавфсизлик хизмати раҳбари Сергей Коновалов, Москва ҳокимияти қошидаги миллатлараро ишлар бўйича кенгаш раиси Хуршеда Ҳамрақулова ва Москвадаги турли диаспоралар вакиллари, илгари Ўзбекистонда истиқомат қилиб ҳозирда Россия Федерациясида юқори лавозимларда фаолият кўрсатаётган қатор иштирокчилар Ислом Каримовнинг мамлакат ва жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ҳақида тўлқинланиб сўзладилар ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Афғонистонлик ёзувчи, Россиядаги афғон диаспораси вакили Ҳайдар Шоҳ жумладан шундай деди: “Россиядаги афғон диаспораси, бутун афғон халқи номидан таъзиямни билдираман. Ислом Каримов вафот этгани йўқ, у шунчаки бизнинг оламимизни тарк этди холос. У ўз халқининг муносиб фарзанди, ўз халқининг муносиб отаси, сиёсат оламининг даҳоси эди. У нафақат Ўзбекистон, балки қўшни мамлакатларнинг ҳам тинчлиги таянчи эди. Биз Ислом Каримовнинг афғон халқига бўлган эътибори, ғамхўрлигидан бир умрга миннатдормиз. Ўз мамлакати тинчлиги, халқи бирдамлигини сақлай олган бундай етакчилар доимо эъзозга лойиқ”.

Ислом Каримовни хотирлаш маросими 16 сентябрь
Д. Аскаров
Ислом Каримовни хотирлаш маросими 16 сентябрь

Маросимда иштирок этганларнинг барчаси Ўзбеклар, ўзбекистонликларнинг Бутунроссия Конгрессининг Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватладилар ҳамда Москва шаҳри мэрияси ва Россия президенти девони маъмуриятига Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ёки кўчалардан бирига унинг номини бериш таклифи билан мурожаат қилинадиган бўлди.

Хотирлаш маросимида миллий анъанамизга кўра палов тортилди ва яна бир марта Ислом Каримов ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.

598
Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)