Севара Назархон, архив сурат

Севара Назархон Ту-154 йўловчилари хотираси учун қўшиқ куйлади

462
(Янгиланган 15:10 10.01.2017)
Севара Назархон "Там нет меня" қўшиғини Александров номидаги ашула ва рақс ансамблининг мактаб-студиясига қатновчи болалар билан бирга куйлади

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Севара Назархон Қора денгизга қулаган Ту-154 йўловчилари хотираси учун қўшиқ куйлади, деб хабар қилган Новости Узбекистана нашри.

Хабарда таъкидланишича, Севара Назархон Россиянинг "НТВ" телеканалидаги "Центральное телевидение" ("Марказий телевидение") кўрсатувида чиқиш қилиб, декабрь ойи охирида Қора денгизга қулаган Россиянинг Ту-154 самолёти йўловчилари хотираси учун қўшиқ куйлаган.

Севара Назархон "Там нет меня" қўшиғини Александров номидаги ашула ва рақс ансамблининг мактаб-студиясига қатновчи болалар билан бирга куйлади.

Қўшиқ видеоси "НТВ"нинг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинган: видеога 10 минг мартадан кўпроқ лайк қўйилган ва муносабат билдирилган, 7 минг мартадан ортиқ улашилган, 500 га яқин комментарийлар қолдирилган. Аксарият фойдаланувчилар қўшиқ учун Севара Назархонга миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 25 декабрь куни Сочи шаҳридан кўтарилган Ту-154 самолёти ҳавога кўтарилганидан 70 сония ўтиб Қора денгизга қулаган эди. Авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 92 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Йўловчиларнинг аксарияти Россия армиясининг Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари эди. Улар россиялик ҳарбийларга Янги йил концерти тақдим этиш учун Сурияга учиб кетаётган эди.

462
Теглар:
Қора денгиз, Ту-154