Ўзбек фильмларини профессионал баҳолаш интерактив клуби ташкил этилди

© Sputnik / Алексей ДаничевОператор ва ассистент
Оператор ва ассистент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интерактив мунозара клубида кинолойиҳалар ва филмларни профессионал баҳолаш жамоатчилик асосидаги экспертлар гуруҳи томонидан амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Интерактив мунозара клуби ташкил этилди, деб хабар қилди Ўзбеккино миллий агентлиги матбуот-хизмати.

Дайди фильми рекламаси - Sputnik Ўзбекистон
Морган Фриман "иштироки" туфайли ўзбек фильми премьераси тўхтатиб қўйилди
"Хусусий киностудияларнинг ижодий фаолиятига кўмаклашиш, улар томонидан яратиладиган филмларнинг сифати ва бадиий даражасини ошириш мақсадида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Кинематографияни ривожлантириш марказининг 2017-йил 19-июндаги Қўшма қарорига асосан Кинолойиҳалар ва кино маҳсулотларни (филмларни) профессионал баҳолаш Интерактив мунозара клуби фаолияти ташкил этилди", — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, интерактив мунозара клубида кинолойиҳалар ва филмларни профессионал баҳолаш жамоатчилик асосидаги экспертлар гуруҳи томонидан амалга оширилади. Кенгаш таркибига маданият ва санъат арбоблари, киношунослар, ссенарист ва режиссёрлар, кинематография ташкилотлари вакиллари киритилади.

Киноижодкорлар ўзларининг лойиҳалари ёки тайёр филмларини Интерактив мунозара клуби муҳокамасига қўйиш ва малакали мутахассисларнинг зарур тавсияларини олиш орқали бадиий жиҳатдан сифатли кино асарлари яратиш имкониятига эга бўладилар.

Интерактив мунозара клуби Кинематографияни ривожлантириш марказида фаолият юритиб, кинолойиҳалар ва филмларни муҳокамага қўйиш учун маблағ ундирилмайди.

Янгиликлар лентаси
0