ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари қошидаги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўзбекистонлик ғишт терувчи усталар, штукатурлар ва бетончиларни Россияга ишга таклиф қилмоқда.
Барча бўш иш ўринларига 25-50 ёшдаги эркаклар таклиф этилмоқда. Иш ҳақи 40 минг рубл ва ундан юқори. Иш тартиби 6 кун иш, бир кун дам. Иш вақти соат 8.00дан 20.00га қадар.
Иш берувчи яшаш, овқат, иш жойигача етиб келиш ҳаражатларини ўз зиммасига олади. Шуннгдек, патентга тўланадиган пуллар ва Россиягача билет пули ҳам иш берувчи зиммасидан қопланади.
Батафсил маълумотларни Тошкентдаги: +998 71 202 33 44, +998 71 202 33 55, +998 71 202 33 66, +998 71 202 33 88, +998 71 202 33 99 телефон рақамлари, шунингдек, ташқи меҳнат миграциясининг вилоятлардаги филиаллари орқали билиб олиш мумкин.