Инглиз тилини ўрганиш

Вазирлик ахбороти: чет тилларини билиш миллий тест тизимида баҳоланади

281
(Янгиланган 10:48 19.08.2017)
Сертификат олиш истагини билдирган талабгорлар учун талаб ҳажмидан келиб чиққан холда тизимли равишда ҳудудларда тест синовлари ўтказилади

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистонда чет тилларини билиш даржасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, бунинг учун узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларини ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларида белгиланган "Тинглаб тушуниш" (Listening), "Ўқиш" (Reading), "Ёзиш" (Writing), "Гапириш" (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаб бориш механизми ишлаб чиқилади.

Чет тилларини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётлари ташкил этилади.

Қарорга кўра 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга булган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача қуйидаги имтиёзлар берилади:

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги белгиланган даражадаги малака сертификатига эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари, абитуриентлар ва бакалаврларга таълимнинг кейинги босқичи учун тест синовлари рўйхатига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан максимал балл берилади ва уларни чет тили фанидан тест синовидан озод этилади.

Шунингдек, В2 ва ундан ортиқ даражадаги малака сертификатига эга бўлган талим муассасалари педагоглари аттестация жараёнларида максимал балл билан баҳоланади ва синовлардан озод этилади.

Сертификат олиш истагини билдирган талабгорлар учун талаб ҳажмидан келиб чиққан холда тизимли равишда ҳудудларда тест синовлари ўтказилади.

281