Тошкент шаҳри

Ўзбекистоннинг икки шаҳри ўзаро мусобақа ўйнайди

461
(Янгиланган 11:38 19.08.2017)
Мусобақа шартлари уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар бўйича бўлади

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига уюштирган ташрифи давомида шаҳар фаоллари ва раҳбарларига аҳоли учун қулай турмуш шароитларини яратиш бўйича Олмалиқ шаҳри билан мусобақалашишни таклиф этди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Мусобақа шартлари уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар бўйича бўлади.

"Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида шаҳарларнинг ўзаро мусобақалашуви одамлар ҳаёти учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади", — деь таъкидланган хабарда.

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри ва Бекобод туманида болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олиш, бу тажрибани мамлакатнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш лозимлигини таъкидлаган.

461