Жан-Клод Ван Дамм Тошкентга келиб, сим-карта тарқатади

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишЖан-Клод ван Дамм
Жан-Клод ван Дамм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Asian Fight-2017 Халқаро спорт турнирида иштирокчиларга Uzmobilдан "олтин" рақамларни ютиб олиш имконияти тақдим этилади. Ғолибга сим-картани жаҳоннинг энг машҳур юлдузларидан бири - Жан Клод Ван Дамм топширади

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. 2017 йилнинг 9 сентябрида Тошкентда йилнинг энг ёрқин ҳодисаларидан — Asian Fight-2017 Халқаро спорт турнири бири бўлиб ўтади.

Россиялик ва нидерландлик промоутерлар ёрдамида "Бунёдкор" стадионида 6та жанг ўтказилиб, унда Ўзбекистон яккакурашчилари бошқа давлатдан келган курашилар билан ўзаро беллашадилар.

Турнирнинг фахрий меҳмонлари сифатида — Жан Клод Ван Дамм, Жефф Монсон ва Федор Емельяненколар таклиф этилган.

Турнир бош ҳомийси Uzmobile компанияси. Уяли алоқа миллий оператори ушбу ҳодисага бағишлаб махсус акция ўтказилиши ҳақида эълон қилди.

Иштирокчиларга Uzmobilдан "олтин" рақамларни ютиб олиш имконияти тақдим этилади. Ғолибга сим-картани жаҳоннинг энг машҳур юлдузларидан бири — Жан Клод Ван Дамм топширади.

Янгиликлар лентаси
0