Ўзбекистон Маданият вазирлиги Шароф Рашидовга тегишли буюмларни харид қилади

© Sputnik / Василий Малышев / Медиабанкка ўтишФидель Кастро (слева) и первый секретарь ЦК компартии Узбекистана Шараф Рашидов (2 справа) беседуют с чабаном колхоза имени Свердлова М. Муминовым
Фидель Кастро (слева) и первый секретарь ЦК компартии Узбекистана Шараф Рашидов (2 справа) беседуют с чабаном колхоза имени Свердлова М. Муминовым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Атоқли давлат арбобини шахсан ўзига тегишли бўлган фото, совға тариқасида ҳадя қилинган буюмлар, дастхатлари туширилган китоблар ва бошқа воситаларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан харид қилиниши эълон қилинади

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирлиги Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовга тегишли буюмларни харид қилиши тўғрисида эълон берди.

Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари Шароф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталади
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-2854-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ва очилиши режалаштирилган "Шароф Рашидов" номли музейини янада бойитиш учун Атоқли давлат арбобини шахсан ўзига тегишли бўлган фото, совға тариқасида ҳадя қилинган буюмлар, дастхатлари туширилган китоблар ва бошқа воситаларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан харид қилиниши эълон қилинади", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида, деҳқон оиласида таваллуд топган. 

1941 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатиб муаллим ва мухбир сифатида фаолиятини бошлаган. 1941-1942 йилларда урушда қатнашади. 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартияси марказқўмининг биринчи котиби бўлиб ишлайди. Шароф Рашидов 1983 йилнинг кузида вафот этган.

Бабрак Кармаль, Шараф Рашидович Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади
Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йиллари Урушдан кейинги энг оғир йиллар, 1966 йилда содир бўлган Тошкент зилзиласи ва ундан кейинги чўлни ўзлаштириш ҳамда пахта майдонларини кенгайтириш йиллариги тўғри келган.

Шароф Рашидов қобилиятли бошқарувчиликдан ташқари ўз даврининг кўзга кўринган ёзувчиси ҳам бўлган. Адибнинг "Ғолиблар", "Бўрондан кучли", "Қудратли тўлқин", "Кашмир қўшиғи" каби асарларида ўзбек халқининг урушдан кейинги тикланиш йилларидаги меҳнат жасорати бадиий ифодасини топган.

Янгиликлар лентаси
0