Самарқандда саккиз полосали йўллар пайдо бўлади

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»Улица
Улица - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автомобиллар оқими кўпайганлиги ва йўлларда тирбандликлар сони ошиб бораётгани муносабати билан айни вақтда Гулобод, Бўстон Сарой, Ибн Сино, Воҳид Абдулла кўчаларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Самарқанд шаҳрида саккиз полосали йўллар пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда "СТВ" нашри.

Айни вақтда Самарқанд шаҳрида шаҳарнинг транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда. Айниқса, марказий кўчаларни модернизациялаш ишлари жадаллик билан бормоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Самарқанд раҳбарларига зўр таклифлар киритди
Автомобиллар оқими кўпайганлиги ва йўлларда тирбандликлар сони ошиб бораётгани муносабати билан айни вақтда Гулобод, Бўстон Сарой, Ибн Сино, Воҳид Абдулла кўчаларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Йўллар четларида экилган эски дарахтлар илдизи билан суғуриб ташланган, улар ўрнини тез ўсадиган кўркам кўчатлар эгаллаши режалаштирилган.

Халқаро аэропорт томонига келадиган бўлсак, деб ёзади нашр, режага кўра, у ерда саккиз полосали йўл тушиши белгиланган. Аэропорт йўли икки ёндан 16 метрга кенгайтирилади, натижада йўл кенглиги 32метрни ташкил қилади.

Лойиҳа муаллифлари сўзларига кўра, автомобил йўлларининг икки ён қисмларида бетон лотоклар ўрнатилади. Шунингдек, пиёдалар учун йўлакчалар ҳам барпо этилади.

Қурилиш ишлари жараёнида кўплаб арча дарахтлари нобуд бўлмоқда. Етакчи ботаниклар ўтказган тадқиқотларга кўра, Самарқанд шаҳрида мавжуд 6 мингга яқин арча ва чинор дарахтларидан икки мингдан ортиғи зарарланган бўлиб, талабга жавоб бермас экан.

Янгиликлар лентаси
0