Россия президенти Владимир Путин. Архив сурат

Путин террорчиликка қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақирди

56
(Янгиланган 11:25 16.11.2015)
Владимир Путин БМТ низоми ва бошқа халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан, ҳар бир мамлакатнинг суверен ҳуқуқ ва қонуний талабларини ҳурмат қилган ҳолда ҳаракат қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, халқаро терроризмга қарши кураш фақатгина  бутун жаҳон ҳамжамияти имкониятларини бирлаштирган ҳолда олиб борилиши керак.

“Биз, ўз уйидан маҳрум бўлган миллионлаб одамларга фақатгина бутун жаҳон ҳамжамияти имкониятларини бирлаштирган ҳолда ёрдам бериш мумкинлигини яхши тушунамиз”, — деди Путин БРИКС раҳбарларининг норасмий учрашувида.

Путин Францияда содир бўлган терактларни даҳшат деб изоҳлади.

“Жабр кўрганларга ҳамдардлик билдирамиз, террорчилик хавфига қарши самарали курашиш учун биз доимо имкониятларни бирлаштиришга чақирамиз”, — деди Россия президенти.

Шу билан бир вақтда, ҳар бир мамлакатнинг суверен ҳуқуқларини ва қонуний талабларини эътиборга олган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак, деди перзидент.

2015йилда БИРКСнинг Уфада қабул қилинган декларациясида ушбу асосий тамойиллар ўз ифодасини топган.  

Анталяда бошланиши кутилаётган “Катта йигирмалик” саммити террорчиларни молия билан таъминлаш муаммосини муҳокама қилиш учун яхши жой эканлигини таъкидлади Европа кенгаши раҳбари Доналд Туск, саммит бошланишидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

“G20” терроризмни молиялашга қарши курашни олдини олишда алоҳида жавобгарликка эга”, — деб ёзди Туск ўзининг Твиттерида.                                              

“Террорчиликни молиялашга қарши масаларни кўриб чиқиш учун бундан яхши форум йўқ. Террорчилар тармоқлари пулсиз ишлай олмайди. Ушбу маблағлар кўплаб мамлакатларнинг молия тизимлари орқали ўтмоқда. Фақатгина шубҳали трансакциялар бўйича тўлиқ маълумот алмашуви амалга оширилган ҳолда, бизда ушбу таҳдидни тўхтатиш имкони пайдо бўлади”, — дейди матбуот анжуманда Туск, G20 саммити бошланишидан олдин.

БМТ бош секретари Пан Ги Муннинг сўзларига қараганда, бугунги кунда халқаро ҳамжамият терроризмга қарши янада мувофиқлаштирилган ҳолда курашиши керак.

Террорчиликка қарши кураш G20 саммитининг, иқлим муаммоларига бағишланган, биринчи мажлисидаёқ муҳокамага чиқарилади. Саммит якунида G20 раҳбарлари террорчилик бўйича баённома қабул қилишни режалаштирган.

 

56