Муҳаммад Навоз Шариф Покистон Ислом республикаси бош вазири. Архив сурат

Покистон бош вазири Тошкентга икки кунлик ташриф билан келади

30
(Янгиланган 11:50 16.11.2015)
Ташриф давомида Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади. Томонлар бир қатор масалалар бўйича икки тарафлама шартномалар тузишни режалаштирган.

 

ТОШКЕНТ, 16 — Sputnik. Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистонга икки кунлик ташриф билан келади. Ташриф давомида президент Ислом Каримов ва бош вазир билан учрашувлар режалаштирилган, президент матубот хизмати хабари асосида.  

Навоз Шариф Ўзбекистонга Ислом Каримовнинг таклифи билан келди.

“Ташриф дастурида икки мамлакат раҳбари учрашув ва музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитор ва бошқа соҳаларда ривожланиш устуворликларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Ундан ташқари регионал ва халқаро муаммолар бўича фикр алмашиш кўзда тутилган”, — дейилган  матбуот хизмати хабарида.

Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга бағишанган ҳужжатлар имзоланади.

 

30