Таъыиыланган материалларни томоша қилиш. Архив сурат

ИД назорати остидаги ҳудудларда интернетни ўчириш таклиф қилинди

81
(Янгиланган 18:02 25.01.2016)
Интернет “Ислом давлати” жангариларга бир-бири билан алоқада бўлишга, янги жангарлар ёллашга ва террорчилик фаолиятини молиялашга хизмат қилади, деди депутат Олег Нилов.

ТОШКЕНТ, 25 янв —Sputnik. “Справедливая Россия” партиясининг етакчи депутатларидан бири Олег Нилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга “Ислом давлати” томонидан назорат қилинаётган ҳудудларда интернет хизматини ўчириш масаласини халқаро даражада муҳокама қилиш таклифи билан чиқди.

Депутатнинг фикрига кўра, интернет “Ислом давлати” жангариларга бир-бири билан алоқада бўлишга, янги жангарлар ёллашга ва террорчилик фаолиятини молиялашга хизмат қилади.

“ИД назорати остида бўлган ҳудудларда интернет хизматини ўчириш масаласини халқаро миқёсга кўтаришингизни сўрайман. Бундай чора бутун дунёда ушбу террорчилик таҳдидига қарши курашнинг самарали усули бўлган бўларди”, — дейилган сўровномада.

Давлат Думаси қўмитаси ИДни интернетдан ўчириш мазусини халқаро саҳнада кўтаришни қўллаб-қувватлади.

Ниловнинг фикрига кўра, хусусан бундай имконият АҚШда бор, чунки у ерда дунёдаги барча  IP-адресларни тарқатувчи DNS-серверлар жойлаштирилган.

“Бу масалани ICANМ – халқаро нотижорат ташкилоти назорат қилади. Ушбу ташкилот 1998 йил 18 сентябрда АҚШ ҳукумати иштирокида ташкил қилинган ва у домен исмлари,  IP-адреслари ва интернет билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал қилади. Интернет ҳудудий назоратчилари ушбу ташкилотдан IP-адреслар чегарасини олиб уларни фойдаланучиларга тарқатади”, — деб тушунтирди депутат.

Шундай қилиб, бугунги кунда бирор ҳудудни ёки бутун бошли бирор мамлакатни интернетдан ўчириш имконияти бор. Бундай воқеа аллақачон бўлган эди.

“2014 йилда Барак Обама матбуот анжуманида Шимолий Кореяга Sony Pictures га қилган киберҳужуми учун жавоб бериши кераклигини айтганидан кейин,  КХДРда интернет  ишлашида катта муаммолар пайдо бўлган бўлган, мамлакат интернетдан деярли ўчирилган эди”, — деб эслатди депутат.

81