Белоруссия президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишБелоруссия Республикаси президенти Александр Лукашенко
Белоруссия Республикаси президенти Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Режага мувофиқ, Белоруссия раҳбари Ўзбекистонда, шунингдек, бошқа мамлакат етакчилари билан икки ёқлама учрашув ўтказади.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Белоруссия президенти Александр Лукашенко Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгашида иштирок этади, деб хабар қилмоқда Белоруссия раҳбари матбуот-хизмати.

"Белорусия Республикаси президенти Александр Лукашенко 23-24 июнда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари Кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистон республикасига ишчи сафар уюштиради”, — дейилади хабар матнида.

Матбуот-хизматининг хабар беришича, Белоруссия раҳбари Ўзбекистонда, шунингдек, бошқа мамлакат етакчилари билан икки ёқлама учрашув ўтказади.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган саммитдаги олий учрашувда Белоруссия илк бора кузатувчи мақомида иштирок этиши кутилмоқда.

Бугунги кунда ШҲТ аъзолари бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2015 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни киртиш жараёни ишга туширилган эди.

Янгиликлар лентаси
0