Ҳиндистон президенти Пранаб Мукержи (ўнгда). Архив сурат

Ҳиндистон президенти Ислом Каримовни Мустақиллик байрами билан табриклади

210
(Янгиланган 10:18 01.09.2016)
Пранаб Кумар Мукерджи шунингдек, ўзбек етакчисига мустаҳкам соғлик тилади. шунингдек, ўзбек етакчисига мустаҳкам соғлик тилади.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни Мустақиллик куни байрами билан табриклади ва ўзбек раҳбарига мустаҳкам соғлик тилади.

"Мен бу имкониятдан фойдаланиб, Сиз, Ҳазратий Олийларига мустаҳкам соғлик ва муваффақият, бутун Ўзбекистон халқига эса узлуксиз тараққиёт ва фаровонлик тилайман", — дейилади табрик матнида.

Мукержи, шунингдек, икки давлат ўртасидаси стратегик алоқалар келгуси йилларда ҳам ривожланишда давом этишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати якшанба куни Ислом Каримов стационар даволанишга ётқизилгани, ва бу "маълум вақтни олиши" ҳақида хабар тарқатган эди. Душанба куни эрталаб Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram саҳифасида Президент мияга қон қуйилиши оқибатида реанимацияга ётқизилганини, аммо у кишининг ҳолати бир хилда эканлигини маълум қилди.

210
Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)