Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Рим Папаси Ислом Каримовни Мустақиллик куни билан табриклади

434
(Янгиланган 20:32 01.09.2016)
Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан Рим Папаси Ўзбекистон халқи ва раҳбарига энг самимий тилакларни йўллади. Табрикда Президент Ислом Каримовга бахт-саодат, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ва фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Рим Папаси — Франциск ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни Мустақилликнинг 25 йиллиги билан муборакбод этдилар.

"Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий давлатлар раҳбарларидан самимий қутловлар келишда давом этмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу тилаклар изҳор этилган. Жумладан, ўз табрикномаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун, Рим-католик черкови раҳбари Франциск-папаси йўллаганлар", — дейилади хабар матнида.

Табриклар келиши давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати якшанба куни Ислом Каримов стационар даволанишга ётқизилгани, ва бу "маълум вақтни олиши" ҳақида хабар тарқатган эди. Душанба куни эрталаб Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram саҳифасида Президент мияга қон қуйилиши оқибатида реанимацияга ётқизилганини, аммо у кишининг ҳолати бир хилда эканлигини маълум қилди.

434
Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)