Сайлов участкалари ёпилишига 1,5 соат қолди: сайловчиларнинг 81,30 %и овоз бериб бўлди

© AFP / POOL / Anvar Ilyasov Ўзбекистон президенти сайлови
Ўзбекистон президенти сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистонда президент сайлови қизғин давом этмоқда. Шу вақтга қадар олинган маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 81% овоз бериб бўлган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида хабар берилган.

"Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Соат 18.00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 81,30 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлди.

Сайлов жараёни давом этмоқда", — дейилади хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0