Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталади

© Sputnik / Пенсон / Медиабанкка ўтишЎзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари Шароф Рашидов
Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари Шароф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парламент матбуот хизмати хабарига кўра, мажлсида депутатлар Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда депутатлар Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишди, деб хабар қилган Олий Мажлис қонунчилик палатаси матбуот-хизмати.

Депутатлар масалани ҳар томонлама муҳокама қилгач, ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ушбу ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

Шароф Рашидович Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида таваллуд топган. Собиқ Иттифоқ даврида партия ва давлат арбоби, ёзувчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1974), Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари, 1939 йилдан КПСС аъзоси.

1950-1959 йилларда Ўзбекистон ССР Олий Совет Президиуми раиси ва СССР Олий Совет Президиуми раиси ўринбосари. 1959 йилнинн мартидан Ўзбекистон КП МК биринчи котиби. 1983 йилда вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0