ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Небензя бошчилигидаги делегация иштирок этган.
Мулоқот давомида МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Россия кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Маслаҳатлашувларда Тошкент шаҳрида МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисига ва икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёнига алоҳида эътибор қаратилган.