Ўзбекистон Қирғизистон билан янада яқин бўлмоқчи

© Правительство КРЎзбекистон делегациясининг Қирғизистонга ташрифи
Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
24-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2017-йилнинг 24-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикаси ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаев билан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва мавзуси юзасидан фикр алмашилган.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарларининг топшириқлари нуқтайи назаридан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Янгиликлар лентаси
0