Визит президента РФ В. Путина в Узбекистан

Путин ва Мирзиёев қачон учрашишлари маълум қилинди

819
(Янгиланган 14:12 01.02.2017)
Томонлар энергетика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва миграция сиёсатига оид масалаларни муҳокама этишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин икки-уч ой ичида Россияга расмий ташриф уюштиради ва сафари чоғида президент Владимир Путин билан учрашади, деб хабар қилган Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков "Известия" нашрига.

Нашр манбаси берган маълумотларга мувофиқ, икки мамлакат раҳбарлари энергетика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва миграция сиёсатига оид масалаларни муҳокама этишни режалаштирган.

"Россияда ўзбек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун талаб катта. Албатта, Ўзбекистон маҳсулотлари учун бозорни кенгайтириш масаласи биринчи ўринда муҳокама қилинадиган масаладир. Балки Ўзбекистон томон Россия нефтини божсиз етказиб берилиши масаласига қайтар. Маълумки, яқинда Россия Ўзбекистон томонга божсиз нефть етказиб бермаслигини билдирган эди. Ўзбекистонлик мигрантлар масаласи ҳам, табиийки кўриб чиқилади", — деб хабар қилган нашрдаги манба.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрида Ўзбекистон ҳукумати Россия нефтини божхона тўловларисиз етказиб беришни сўраган, лекин Россия энергетика вазирлиги у ҳолда ЖСТга аъзо мамлакатларнинг барчасига божхона тўловларини бекор қилиши лозим бўлишини билдириб бу таклифни рад этган.

Аммо икки мамлакат ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш шартномасини имзолаган эди.

"Ушбу шартномани имзолаш сизнинг мамлакатингиз қуролли кучларини жиҳозлаш ва уларнинг жанговар қобилиятини ошириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш имконини беради. Ундан икки мамлакат Мудофаа вазирликлари орасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва уни амалий даражага кўтаришга ёрдам беради", — деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзининг ўзбекистонлик ҳамкори Қобул Бердиевга.

819